Ўзбекистон | 17:53 / 26.09.2018
3098
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳокимлиги биологик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича Suez компаниясини жалб қилмоқчи

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Франциянинг Suez компанияси вакили Габриел Мигуез билан учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда пойтахт ҳудудида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биологик чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Бу борада ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Маълумот учун, Suez компанияси 160 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, дунёнинг 5 қитъасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида фаолият юритади.

Мавзуга оид