08:51 / 27.09.2018
22113

Кассир қиз банкка ишга жойлашди ва кўп ўтмай у ердаги пулларни ўғирлаб кетди

Фото: Shutterstock

Кассачи қиз Одессадаги банкка ишга жойлашди ва тўрт кундан кейин ундаги маблағларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда УНИАН Одесса области бўйича полиция бошқармасига асосан хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, қиз эълон бўйича ишга жойлашган. Шу билан бирга, суҳбат чоғида у ўзини бошқа исм билан таништирди. Шундан сўнг қизни амалиёт ўташи учун қабул қилишган.

«Тўрт кун давомида, асосий ишчиларнинг назорати остида амалиётчи қиз ишончни қозонишга муваффақ бўлган. Бироқ, мустақил иш кунининг ўзидаёқ у 100 минг гривна пулни ўзлаштириб олган ҳамда иш жойидан ғойиб бўлган», - дея хабар беришди полициядан.

Бу жиноятни 24 ёшли маҳаллий фуқаро содир этган бўлиб чиқди, у бундан аввал ҳам бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилгани аниқланди. Қизнинг тан олишича, гаджетлар сотиб олиш ва қарзларни тўлашга пулни сарфлаб юборган.

Энди у олти йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Top