Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши кузатилди.
Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабарига кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 18:42да содир бўлган.
Хабарда айтилишича, ер силкиниши кучи Жиззаx, Самарқанд ва Бухорода 2 балл, Навоийда 3 баллни ташкил этган.