Назарбоев Марказий Осиё минтақасида халқаро савдо ҳудудини ташкил этиш таклифини билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Туркистон вилоятининг ижтиоий-иқтисодий ривожланиши масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Назарбоев йиғилишда “Марказий Осиё” халқаро савдо ҳудудини ташкил этиш имконини кўриб чиқиш кераклигини айтган.
“Бу ҳам Туркистон вилояти, ҳам бутун республика иқтисодиётини ривожлантиришга импульс беради. Бизда Ўзбекистон билан 2020 йилгача савдо айланмасини 5 млрд долларгача ошириш салоҳияти мавжуд. Шу муносабат билан ҳукуматга Туркистон вилояти ҳокимияти билан бирга Ўзбекистон билан халқаро савдо ҳудуди ва “Туркистон” деб номланган янги халқаро ўтказиш пунктини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни буюраман”, деб айтган Назарбоев.
Унинг таъкидлашича, Туркманистонда туризм, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитларни шакллантиришга қаратиладиган махсус иқтисодий ҳудудни яратиш долзарб ҳисобланади.
“Туркистонни замонавий технологияларни қўллаган ҳолда маданиятимизга мос равишда ўзгартириш лозим. Шу билан бирга унинг қадимий архитектурасини сақлаб қолиш лозим”, деб айтган Қозоғистон президенти.
Назарбоев учрашув якунида Туркистонни ривожлантириш бош режаси концепцияларини тасдиқлаш ҳамда “Turkistan” иқтисодий ҳудудини ташкил этиш ҳақидаги фармонларни имзолаган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024