17:53 / 02.10.2018
3498

ОТБ вице-президенти бошчилигидаги делегация “Кафолат суғурта компанияси” АЖга ташриф буюрди

Фото: Кафолат суғурта компанияси

27 сентябрь куни Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Молия ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича вице-президенти Ингрид ван Веес хоним бошчилигидаги делегация “Кафолат суғурта компанияси” АЖга ташриф буюрди.

Ташриф чоғида меҳмонлар Ўзбекистон суғурта бозори ҳамда “Кафолат суғурта компанияси” АЖ фаолияти билан танишишди. Учрашув доирасида томонлар суғурта, қайта суғурта, компания инвестицион фаолияти каби ўзаро манфаатли масалалар бўйича музокаралар олиб боришди.

Маълумот ўрнида: “Кафолат суғурта компанияси” АЖ 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи ўринларни эгалламоқда. Компания томонидан 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизмати тақдим этилади. 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, компаниянинг минтақавий тармоғи 15 филиал, 48 бўлим ва 152 суғурта марказидан иборат.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top