Халқаро конгресс иштирокчиларидан иборат Туркия делегацияси Самарқандга ташриф буюрди
Ижтимоий фанлар бўйича халқаро конгресс иштирокчиларидан иборат Туркия делегацияси бугун Истанбул – Самарқанд рейси билан Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Самарқанд вилоят ҳокимлигида делегация аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов меҳмонларни кўҳна шаҳарда қутлаб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида турли жабҳаларда тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларини эътироф этди.
Делегация таркибида ташриф буюрган меҳмонлар Туркиянинг буюк миллат мажлиси раиси ўринбосари, III халқаро конгресс раиси Мустафо Шентўп, кимё ва биокимё фанлари бўйича шимолий Каролина университетининг профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар, Туркия парламенти депутати, Туркиянинг Буюк миллат мажлиси қошидаги «Туркия – Ўзбекистон» парламентлараро ҳамдўстлик гуруҳи раҳбари Усом Местен, Туркия Республикаси омбудсмани Шариф Молкўч, Македония конституцион суди аъзоси Солиҳ Мурот, Чорум вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Турхон Жандан, Чорум ҳокими Закий Гул, Туркия таълим вазири маслаҳатчиси Нежиб Фозил Курт ва 30 дан ортиқ бошқа вакиллар икки мамлакатнинг барча жабҳаларда алоқалари кун сайин ривожланиб, алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлашди.
Учрашувда Туркия фуқаролари учун виза режимининг бекор қилинганлиги, Самарқанд – Истанбул йўналиши бўйича авиақатновлар сонининг ошганлиги, қолаверса, туризм сектори ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга эканлиги таъкидланиб, изчил ва муштарак асосланган ҳамкорлик икки томоннинг манфаатларига бирдек жавоб бериши билдирилди.
Меҳмонларга Самарқанд вилоят ҳокими томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Маълумот ўрнида: 17–21 октябрь куни Бухорода Ижтимоий фанлар бўйича III халқаро конгресс (International Congress on Social Sciences/INCSOS) бўлиб ўтади. Унда жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлатидан 150 делегат иштирок этиши кутилмоқда.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024