15:50 / 17.10.2018
18968

Қримдаги коллежда теракт. Камида 10 киши ҳалок бўлган

Фото: shutterstock/vostock-photo

17 октябрь куни Қрим яримороли шарқидаги Керчь шаҳрида жойлашган политехника коллежида портлаш содир бўлди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган ва 70 киши жароҳатланган.

Жароҳатланганларнинг 25 нафари шифохонага ётқизилган.

Дастлабки хабарларда коллеж ошхонасида газ баллони портлагани ҳақида айтилганди.

Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси маълумотига кўра эса коллеж ҳудудида портловчи қурилма ишга туширилган. Ҳозирда ҳудудда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра эса ҳудудда отишма овозлари эшитилган. Уларнинг айтишича, автомат билан қуролланган шахс бино ҳудудидаги талабаларга ўқ ёғдирган.

Ҳудудда тиббиёт ходимлари, қутқарувчилар, полиция ва бошқа махсус хизматлар вакиллари иш олиб боришмоқда.

Россия президенти Владимир Путин, зарурат туғилса, жабрланувчиларни мамлакатнинг етакчи касалхоналарига зудлик билан кўчириш ҳақида кўрсатма берган.

Top