Light | 16:32 / 25.10.2018
23373
3 дақиқада ўқилади

Спортзал ва парҳезларсиз 500 калория йўқотамиз

1 кг ёғни кетказиш учун деярли 8 минг калориядан фойдаланиш керак бўлади. Албатта, буни бир кунда амалга ошириш имконсиз. Бироқ қадам-бақадам бажариш мумкин. Масалан, таклиф этилганлар орасида севимлисини танлаб, кунига 500 калориядан халос бўлишингиз мумкин.

Фото: Pixabay

Велосипед

Ўртача тезликда бор-йўғи бир ярим соат идеал қомат учун курашда ёрдам беради. Бундан ташқари, велосипед – сайр ёки бир жойдан иккинчи жойга бепул етиб олиш учун аъло усул.

Роликлар

Агар уларни ёқтирсангиз, сиз учун яхши вариант. Бир соат учиб, 500 калориядан халос бўлиш мумкин. Агар тезлик оширилса, 900 калория ҳам бемалол кетади. Бундан ташқари, бу спорт оёқ ва қорин мушакларини аъло даражада машқ қилдиради.

Йога

У ҳар бир кишига мос келади. Тананинг ҳамма қисмлари устида ишлашда ёрдам беради. Машғулотларни қолдирманг. Ана ўшанда натижани узоқ кутмайсиз.

Фото: Pixabay

Бир жойда югуриш

50 дақиқа давомидаги бундай кардиомашқ қоматга ёрдам беради. Бундан ташқари, юрак қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Унинг ижобий жиҳати шундаки, уйдан ҳеч қаерга чиқиш ҳам талаб этилмайди.

Арқон

Унда ҳам 50 дақиқа давомида сакраш керак. Бироқ бир мартада шунча вақт сакраш – азобнинг ўзгинаси. Аммо машғулотни бир неча мартага тақсимлаб, кун давомида 10 дақиқадан сакраш мумкин.

Ойналарни ювиш

Оддий турмуш юмушларини бажариб ҳам калорияларни эритиш мумкин. Ойналарни 2 соат давомида ювиш вақтида шаҳар манзарасини томоша қилиб, ортиқча вазндан халос бўласиз.

Фото: Pixabay

Бассейн

Сув ҳақиқатан ҳам ёғларни эритади. Агар унда сузилса. Бир соатлик машғулот давомида оёқ ва қорин мушаклари, шунингдек, елкаларни ҳам машқ қилдириш имконини беради.

Мусиқа

Тингланг ва рақсга тушинг! Қатъий ҳаракатлар билан орзудаги калорияни бир соатда йўқотиш мумкин. Агар сокин рақсларни танласангиз, 2 марта камроқ.

Бир жойда туриш

Ҳа, бир жойда турганимизда ҳам калория йўқотар эканмиз. Масалан, соатига 105. Бу ётиш ёки ўтиргандагига қараганда анча кўпроқ. Шундай экан тик туриш орқали ҳам озиш мумкин.

Мавзуга оид