Жамият | 19:36 / 30.10.2018
50321
2 дақиқада ўқилади

Бир эшик ёпилгани – ҳикмат, иккинчиси очилгани – раҳмат

Аллоҳ бандасига бир эшикни ўз ҳикмати билан беркитса, ўз раҳмати билан унга иккита эшикни очади.

YouTube’да кўриш

Facebook’да кўриш

Аудио версиясини тинглаш

Буни ўз ҳаётингиз мисолида кузатишингиз мумкин. Неъматларни берган Аллоҳ уларни олиб қўйишга ҳам ҳақлидир. Аллоҳ келажакда сизга зиёни етиши мумкин бўлган бир неъматни олар экан, унинг ўрнига сиз учун кейин ҳам фойдали бўлган бир нечта неъматларни кўп куттирмай устингизга ёғдиради. Бу неъматлар шунчалар тотли бўладики, уларнинг завқида олиб қўйилган аввалги неъматни эсдан чиқарасиз. Аллоҳнинг ўз бандасига бўлган муҳаббатини намоён этувчи бундан ортиқ яна қандай далил керак?! Сўрасак, беради. Гарчи биз Аллоҳнинг сўраганини бермаётган, адо қилмаётган бўлсак-да. Сўраганларимизга қўшиб сўрамаганларимизни, сўраш хаёлимизга келмаганларини ҳам беради. Сўрашдан чарчаб қолишимиз мумкин. Аммо Аллоҳ беришдан чарчамайди.

Яхши инсонлар мисоли боғ. Боғ учун бегона ўт билан гулнинг фарқи йўқ.У яхши яхшидан, ёмон ёмондан ранг олишини, бегона ўтлар ўзи учун зарарли эканини билмайди. Аллоҳ ана ўша ёввойи ўтларни юлиб ташлайди. Токи унинг ўрнида тоза гуллар униб чиқсин. Чунки Аллоҳ ўзи суйган бандасини покиза ҳолда кўришни истайди.

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид