Иқтисодиёт | 15:12 / 01.11.2018
17950
3 дақиқада ўқилади

Эксперт: «Ўзбекистон евробондлар чиқарганидан сўнг ривожланаётган бозорлар инқирозига тушиб қолиши мумкин»

Фото: Forbes

Йил бошидан буён доллар жаҳон валюта бозорида етакчилик қилиб, валюталар, акциялар ва ривожланаётган бозорлар облигацияларига катта миқдорда босим ўтказмоқда. Деярли барча валюталар заифлашди, деб ёзади инвестицион маслаҳатчиси Райнер Майкл Прайсс.

Мутахассиснинг таъкидлашича, йил бошидан буён доллар жаҳон валюта бозорида етакчилик қилиб, валюталар, акциялар ҳамда ривожланаётган бозорлар облигацияларига катта босим ўтказмоқда. Кўп йиллар давомида капитал қуйилмалар тарихи АҚШнинг пул-кредит сиёсати ва миқдорий юмшатишига ижобий муносабатда бўлган, бу кўплаб янгидан пайдо бўлаётган бозорларнинг ортиқча қарздорлигига олиб келган.

«Бугунги кунда инфляция босими ўсмоқда, қатор Марказий банклар эса, катта эҳтимол билан, трендларга улгурмаяпти. Фоиз ставкалари ҳамон жуда паст даражада қолаётган бўлиши мумкин, бунга нарх босими ва ўсиб бораётган доллар туфайли маҳаллий валюталар заифлиги сабабдир», - дейди Прайсс.

Райнер Майкл Прайсс
Фото: CNBC

Масалан, Туркия, қачонлардир инвесторларнинг энг яхши кўрган давлати, ҳозирги кунда ҳақиқий инқирозни бошидан кечирмоқда. Турк лираси долларга нисбатан ўз қийматининг 45%ини йўқотди, қисқа муддатли фоиз ставкалари эса капитал устидан назорат кучайиши бўйича хавотирлар фонида 19%дан ошиб кетди.

Прайсснинг қайд этишича, ўзбек сўмидан ташқари деярли барча валюталар заифлашган. Унинг фикрича, бунга сабаблардан бири мамлакатда деярли қарзлар йўқлиги ҳамда у ўз эшикларини энди очишга киришаётганида.

«Бу йил Ўзбекистон 300 миллион долларлик еврооблигациялар сотишни режалаштирмоқда. Агар чиқарилиш муваффақиятли ўтса, кўплаб халқаро инвесторлар радарлари томонидан илгари пайқалмаган мамлакат ривожланаётган бозорларнинг кенг кўламли инқирозига тушиб қолиши мумкин», - дея таъкидлайди Прайсс.

Унинг сўзларига қараганда, ривожланаётган бозорларда юз бераётган ҳолат жаҳон ликвидлилиги билан боғлиқ вазият кескинлашгани натижасидир. Бу динамик инфляция, жорий амалиётлар бўйича дефицит ошиб кетгани ҳамда бюджет танқислигининг хавфли бирикмасидир.

Туркиянинг муаммоси жуда жиддий бўлиши мумкин, у катта хатарлардан дарак беради. Сабаби асосий Марказий банклар ўз сиёсатини тузатишга ҳаракат қилмоқда, шунингдек, савдо урушининг кучайиши бўйича хатарлар бор.

Мавзуга оид