PROlogue кинофестивалига қандай тайёргарлик кўрилмоқда?
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш киноижодкорлар кенгаши, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган PROlogue IV Халқаро кинофестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Саралаш комиссиялари аъзолари PROlogue IV Халқаро кинофестивали танловида иштирок этиш учун топширилган картиналар билан танишиб чиқишди.
Халқаро саралаш танловига 289 дан ортиқ киноасарлар қабул қилинди. Улар тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови ҳамда қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танловида иштирок этиш учун ариза топширишган. PROlogue кинофестивалида иштирок этишга 60 дан ортиқ мамлакат киноижодкорлари қизиқиш билдиришган.
Қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар саралаш комиссиялари таркибига кино оламининг нуфузли вакиллари киришган. Бугунги кунда комиссиялар ўз фаолиятини якунламоқда. Уларнинг сўзларига қараганда, яқин кунларда саралашдан ўтган ва фестивалнинг танлов дастурига киритилган картиналар рўйхати эълон қилинади.
Халқаро кинофестиваль аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади?
Илгари бу кинофестиваль минтақавий кўринишда ўтказилган. Эндиликда унинг қамрови анча кенгайди ва фестиваль халқаро даражада ўтказилмоқда. Яна бир жиҳати, бу танловда бугунга қадар фақат қисқа метражли фильмлар қатнашган. Бу гал иштирокчилар тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар халқаро танлови ҳамда қисқа метражли миллий бадиий фильмлар танлови бўйича 3 та номинацияда беллашишади.
Қисқа метражли ва тўлиқ метражли фильмлар саралаш комиссиялари таркибида кино оламидан кимлар қатнашди?
Саралаш жараёнида режиссёр ва сценарий ёзувчиси – Жасур Исхаков, кинотанқидчи – Ойбек Копадзе, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Раъно Шодиева ва Дилором Эгамбердиева, режиссёрлар – Баҳодир Одилов ва Қамара Камолова, оператор Ҳамидулла Ҳасанов, тележурналист Шоира Рауфбоева қатнашади.
Фильмларни саралашда асосан қайси жиҳатларга эътибор қаратилди?
Кинофестивалда иштирок этувчи фильмларни баҳолаш мезонларида ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи, уларнинг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилувчи мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди. Асосан ёшлар, уларнинг муаммолари, олдида турган қийинчиликлар, мақсад ва бурчларига бағишланган фильмлар саралаб олинди.
Мурат Йилдирим очилиш маросимида қатнашади.
Кинофестиваль доирасида ўзимизни қизиқтирган саволларга Кинематографияни ривожлантириш маркази матбуот котиби Аброр Исмоиловдан жавоб олдик.
“SCORPION” фильмида машҳур туркиялик актёр Мурат Йилдирим ва россиялик актёр Вячеслав Разбегаевлар ҳам қатнашишганди. Улар фильм премьерасида ҳам иштирок этадими?
“SCORPION” фильмининг премьерасида ва PROlogue кинофестивалининг тантанали очилиш маросимида Мурат Йилдирим рафиқаси Имон Албани билан иштирок этади.
Мавзуга оид
13:15 / 05.02.2019
Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида ўз миллий павильони билан иштирок этади
16:11 / 27.11.2018
Фото: PROlogue халқаро кинофестивалида «Ўзбек киноси тарихи»га саёҳат қилинди
18:40 / 07.11.2018
SCORPION фильмининг трейлери 1 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди
23:24 / 10.10.2018