17:51 / 05.11.2018
6509

Apple талаб камлиги боис iPhone XR смартфонларини қўшимча ишлаб чиқармайдиган бўлди

Фото: REUTERS

Американинг Apple корпорацияси талаб камлиги сабабли iPhone XR смартфонларини қўшимча ишлаб чиқаришни бекор қилди, шу билан бирга iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларига буюртмаларни оширди, деб ёзмоқда Япониянинг Nikkei газетаси.

"Foxconn дастлаб XR модели учун 60га яқин йиғув линиясини тайёрлаганди, аммо талаб камлиги сабабли улардан 45га яқинигина ишлаб келмоқда", — деган вазиятдан хабардор манба.

Шу тарзда Foxconn ушбу моделдаги смартфонларни кунига 100 мингтага камроқ ишлаб чиқарадиган бўлган. 

Бундан ташқари, iPhone 8 ва iPhone 8 Plus моделларига 5 миллионта кўпроқ буюртма тушган. 

"Apple аввалроқ ушбу чоракда iPhone эски моделидан 20 миллионта ишлаб чиқаришни режалаштирганди, аммо бу рақам 25 миллионтага оширилди", — деган манба.

Top