22:12 / 05.11.2018
19209

Энг қиммат интернет - Африка қитъасида 

Ўтган ўн йил мобайнида африкаликлар орасида смартфондан фойдаланувчилар сони ортди, бироқ айни пайтда Интернет нархини пасайтириш бўйича ҳаракат самарали натижа бермаяпти. Мобил интернет нархи бўйича иккита халқаро ва мустақил ўрганилган ҳисобот натижалари шуни кўрсатадики, “барча учун очиқ“ Интернет кўплаб африкаликлар учун ҳалигача эришиб бўлмас қиммат хизматлардан бири сифатида қолмоқда.

Affordable Internet Survey (A4AI)​нинг натижалари  шуни кўрсатдики, 2017 йил охирида фақатгина 24 мамлакат БМТнинг кенг полосали алоқа бўйича комиссияси белгилаган мақсадга эришди - 1 ГБ интернет учун тўлов ўртача ойлик маошнинг 2 фоиздан ошмаслиги зарур. Олинган маълумотларга кўра, 60дан ортиқ ўртача ва кам даромадга эга мамлакатларда 1 ГБ интернет учун фойдаланувчилар, ўртача ҳисобда, ўрнатилган ўртача иш ҳақининг 5,5 фоизи миқдорида тўловни амалга оширади. Бироқ, Африкада бу муаммо жиддий тус олган бўлиб, фойдаланувчилар мобил Интернет учун юқорида кўрсатилгандан ҳам кўпроқ тўлашга мажбур.

Ecobank ҳисоботи  Африка мамлакатларида мобил Интернетнинг юқори нархи ҳақида маълумот беради. Экваториал Гвинея, Зимбабве ва Свазилендда - интернетдан фойдаланиш энг қиммат учта давлат - бир гигабайтлик мобил маълумотлардан фойдаланиш учун 20 доллар тўланади. Қитъа бўйлаб ўртача нарх 7,04 доллар атрофида бўлиб, кўпчилик мамлакатларда бу нарх БМТ комиссияси томонидан белгиланган мақсаддан анча йироқ.

Бундан ташқари, Ecobank ҳисоботи мамлакатдаги уяли алоқа операторлари сони ва мобил Интернет учун маҳаллий нархлар ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади - рақобат кучайиши билан, нархлар пастлайди. Мисол учун, фақат иккита уяли алоқа оператори аҳолига хизмат кўрсатувчи саккизта мамлакатда интернет учун ўртача нарх 13,03 АҚШ долларини ташкил этади, лекин учта уяли алоқа операторлари бўлган 13та мамлакатда нарх 9,17 долларга тушади. Камида тўртта уяли алоқа оператори бўлган ўнта мамлакатда ўртача нарх $ 5,25.

Мобил Интернетга бўлган юқори нархлар миллионлаб одамларнинг Интернетга киришига тўсқинлик қилиб, “рақамли бўлинишлар“ни яратади. Оддий фойдаланувчилардан ташқари, мобил Интернетнинг юқори нархи бутун қитъадаги миллионлаб кичик бизнес эгалари кўзлаган ишларга катта таъсир кўрсатади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, Интернетдан фойдаланадиган кичик бизнес вакиллари сўнгги пайтда икки баробар тез ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, муаммонинг бошқа томони ҳам мавжуд: хизматларнинг юқори нархланишидан ташқари қитъада Интернет тармоғига кириш тезлиги ҳам паст даражада экани кузатилади.

Booking.com маълумотлари асосида "Я Отельер" жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар фикрларини таҳлил қилганда меҳмонлар “интернет” банди бўйича пастроқ балл қўйгани аниқланган. Унга кўра, Тошкент шаҳрида – 6.5, Самарқандда – 6.1, Бухорода – 6.7 ва Хивада 5.6 балл. 

Америкадаги Freedom House Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш нодавлат ташкилоти Freedom on the Net 2018 ҳисоботига кўра, тадқиқотчилар бутун дунё бўйлаб интернет эркинлиги чекланиши кузатилганини қайд этишган. Амалда барчаси блокланган Хитой 88 балл билан рейтингда охирги ўринда жойлашган. Ўзбекистон 75 балл билан «интернет эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирган. 

Top