Лубанго — Ангола жануби-ғарбидаги Ҳуила провинциясида жойлашган. Шаҳар аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради. У ўзига хос тарих, маданияти ва гўзал манзараларни ўзида мужассам этади.

Шаҳар денгиз сатҳидан 1760 метр баландликда жойлашган. Лубанго Анголадаги энг салқин шаҳарлардан бири. Бу ерда ўртача ҳарорат Целсий бўйича 8-31 даражани ташкил этади. Ўз ўрнида бу мамлакатнинг бошқа қисмларида етиштириш мушкул бўлган экинларни етиштириш имконини беради.

Лубанго авваллари Са да Бандейра номи билан машҳур бўлган. Боиси шаҳар 1885 йилдан кейин Португалиянинг Мадейра оролларидан келган мустамлакачилар учун асосий аҳоли пунктига айланганди.

Ҳозирда минтақада қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ривож топган. Бунга турли таомлар, ёки маҳаллий пишлоқлар, эски португал чоризо колбасаларини татиб кўриб ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Лубанго сайёҳлик имкониятлари сабаб Анголанинг энг муҳим шаҳарларидан бири. Чунки ҳудуд мамлакатдаги бошқа шаҳарлар билан автомобил ва темирйўл орқали боғланган. Бу ерда халқаро аэропорт ҳам бор. Ундан мамлакат пойтахти Луанда, бошқа шаҳарларга ва Намибия пойтахти Виндҳукка ҳам рейслар йўлга қўйилган.

Бу ерга келган сайёҳлар ўзига хос бой тарих, арт-деко услубида мустамлака даврида бунёд этилган биноларга дуч келади. Шаҳарга жуда кўп этник гуруҳлар савдо-сотиқ ёки бошқа шаҳарга жўнаб кетиш учун келиб-кетиб туради. Маҳаллий аҳоли мумуилалар банту тилларида сўзлашади. 

Қитъанинг бошқа жойларидан фарқли ўлароқ, бу ерда кўп миллатли этник гуруҳлар тинч-тотув ҳаёт кечиради. Бу ҳатто шаҳарлар чегараларидаёқ кўзга ташланади.

Аҳолининг аксарияти кўчманчилар бўлиб, ўзларининг анъанавий турмуш тарзига содиқ ҳолда ҳаёт кечиради. Улар бундан ғурурланади, ранг-баранг либослари, бетакрор, рамзий маънога эга тақинчоқлари ва соч турмаклари билан ажралиб туради.

Бу сеҳрли жой. Лубангодаги турли этник гуруҳларнинг паради эса ўзига хос бой тажриба”, — дейди шаҳарга мунтазам келиб турадиган тадбиркор аёл Флоринда Рамос. 

Луандалик инженер-эколог Розмер Луис яқинда иш билан Лубангода бўлди. У ҳам шаҳардан ҳайратга тушганини яширмади. “Лубанго — туризм учун ажойиб жой. Диққатга сазовор жойлар, ҳам табиий, ҳам сунъий ландшафтлар нуқтаи назаридан хавфсиз, хилма-хилликка тўла маскан. Менга шаҳар ичидаги ва ташқарисидаги бозорлар, мафтункор тоғлар жуда ёқди”,