21:40 / 08.11.2018
66006

Сурхондарё вилояти прокурори ишдан олинди. У 2 йил олдин 5 йил муддатга тайинланганди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят прокурори ҳам ўзгарди.

Вилоят матбуот хизмати хабар беришича, вилоят прокурори Ўктам Абдуллаевич Саидов бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланган. Улуғбек Қосимов шу кунгача Денов тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музрабод туман ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

Адлия маслаҳатчиси Ўктам Саидов 2016 йил 14 сентябрида бош прокурор буйруғига мувофиқ 5 йил муддатга Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Top