15:35 / 09.11.2018
4356

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойдаги ёшлар ассамблеясида иштирок этмоқда

Хитойнинг Дунфан шаҳрида бугундан ўз ишини бошлаган “ШҲТ ёшлари экстремизм ва терроризмга қарши” мавзусидаги ассамблеяда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этишмоқда.

Фото: Ёшлар Иттифоқи

Беш кишидан иборат делегация 9-11 ноябрь кунлари ёшлар ассамблеясида ўтказиладиган тадбирларда қатнашиб, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Эрон, Беларусь, Мўғулистондан келган ҳамкасблари билан бирга экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ёшларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида тажриба алмашади. Тадбирнинг биринчи кунида ёшлар ассамблеясининг очилиш маросими билан бирга “ШҲТ модели” мавзусида конференция ўтказилди.

Фото: Ёшлар Иттифоқи
Фото: Ёшлар Иттифоқи
Фото: Ёшлар Иттифоқи

ШҲТнинг терроризмга қарши курашиш ҳудудий бўлинмаси делегацияси – барча иштирокчи давлатлар ва уларнинг манфаатдор ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга, биргаликда ҳудудий тинчликни таъминлашга рахна солаётган таҳдидларга қарши курашишга тайёр эканлиги маълум қилинди. Бунда ёшлар орасида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Интернет тармоғида бузғунчи ғояларга қарши курашиш, таҳдидлар мониторингини кучайтириш ва террористик фаолиятга алоқадор шахслар ҳақидаги маълумотларни алмашиш таклиф этилди.

Ташкилот томонидан 2017 йил давомида 8584 та террористик акт ҳолатлари қайд этилгани, бу эса 2016 йилги кўрсаткичлардан 2566 тага камайгани алоҳида таъкидлади. Шунингдек, 2017 йида террористлар томонидан 18 753 нафар одам ўлдирилганлиги ҳақидаги статистик маълумотлар тақдим этилди. Мазкур масаланинг ўта муҳимлиги инобатга олган ҳолда, экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган миллий ва ҳудудий иттифоқларнинг ташкил этилишига комплекс ёндашиш таклиф этилди.

Фото: Ёшлар Иттифоқи
Фото: Ёшлар Иттифоқи
Фото: Ёшлар Иттифоқи

Конференцияда иштирокчи мамлакатлар экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича ўз таклифларини беришди. Ассамблея иши давом этмоқда.

Top