Фан-техника | 14:14 / 12.11.2018
4790
2 дақиқада ўқилади

Rocket Lab хусусий компанияси Electron енгил ракетасининг тижорат парвозини амалга оширди

Фото: Rocket Lab

11 ноябрь куни Американинг Rocket Lab хусусий компанияси олтита кичик сунъий йўлдош юкланган Electron ракетасини орбитага учирди. Сунъий йўлдошлар Spire Global, Fleet Space Technologies, GeoOptics ва Irvine CubeSat STEM компанияларига тегишли.

Икки юзга яқин киши ишлайдиган Rocket Lab компанияси 2012 йилдан буён Electron ракеталарини ишлаб чиқаради. Двигателлар ва электрон ускуналар АҚШда, қолган қисмлар Янги Зеландияда ишлаб чиқарилади ва йиғилади.

Electron илк бор шу йилнинг 21 январида муваффақиятли парвозни амалга оширган. Ўшанда орбитага учта енгил сунъий йўлдош олиб чиқилганди.

Electron парвозининг нархи 5 млн доллар атрофида, ракета орбитага 225 кггача юк олиб чиқиши мумкин. Таққослаш учун: SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси парвози 62 млн долларга тенг, аммо у ер атрофи орбитасига 22,8 тоннагача юкни олиб чиқиши мумкин.

Навбатдаги ракета парвози декабрь ойига мўлжалланган. Орбитага NASA’нинг 10та сунъий йўлдошини олиб чиқиш режалаштирилган. 

Мавзуга оид