15:30 / 15.11.2018
13878

Цукерберг Apple раҳбари билан уришиб қолди. Facebook ходимларига айфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Фото: Getty Images

Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз ходимларини Android базасидаги смартфонлардан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Бу у Apple компанияси раҳбари билан уришиб қолганидан кейин юз берди, деб хабар тарқатди Mashable.

Apple бош директори Тим Кук бир неча бор Facebook ҳақида танқидий фикр билдирди. Октябрь ойида у халқаро конференцияда чиқиш қилиб, ижтимоий тармоқни ўз фойдаланувчиларини фойда кўриш мақсадида «кузатиб бориши»да айблади. «Махфийлик ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир», - дея маълум қилган Кук.

ОАВ хабар беришича, «олмали» бренд раҳбарининг чиқиши Цукербергда ғазаб уйғотган, у жавоб чораси сифатида Facebook ходимларига Apple маҳсулотлари, шу жумладан, айфонлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.

Top