07:50 / 25.11.2018
41550

Шаҳрам Ғиёсов илк раунддаёқ ғалаба қозониб, ўз сериясини давом эттирди

Фото: Twitter / @Main_Events

Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов Атлантик-Сити шаҳридаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасидаги профессионал бокс кечасида навбатдаги жангини ўтказади.

Ғиёсовга мексикалик тажрибали боксчи Мигель Замудио (51-11-1, 25 КО) рақиблик қилди.

Ўзбекистонлик боксчи илк сонияларданоқ тажрибали рақибни нокдаун ҳолатига туширди. Биринчи раунд давомида яна икки бор нокдаун ҳолати кузатилди ва рефери жангни тўхтатди.

Техник нокаут орқали ғалабага эришган Шаҳрам Ғиёсов ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди. Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, у 4та баҳсни муддатидан олдин якунлай олганди.

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Top