Абдулла Арипов Степан Кубив билан суҳбатлашди. Украинага савдода чекловлар йўқлиги билдирилди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Степан Кубив телефон орқали мулоқот ўтказди.
Икки мамлакат расмийлари товарларнинг Украина ва Ўзбекистон бозорларига ўзаро киришини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди, шунингдек, мамлакатлар ўртасида аввалдан тахмин қилинадиган савдо муносабатларини шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.
«Украина ва Ўзбекистон ўртасида энг яхши савдо-иқтисодий мулоқатни йўлга қўйишнинг муҳим воситаларидан бири - ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Украина-Ўзбекистон қўшма комиссияси ишини қайта тиклаш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини биргаликда муҳокама қилиш учун комиссиянинг навбатдаги, саккизинчи мажлисини тезроқ ўтказиш», - дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Ўзбекистон бош вазири комиссия ишини тиклаш муҳимлигини қўллаб-қувватлаб, чекловлар йўқлигини билдирди ва икки мамлакат бозорларига товарларни ўзаро етказиб беришнинг муаммоли томонларини тартибга солиш лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024