14:57 / 06.12.2018
10982

Россия Конституциявий суди Чеченистон ва Ингушетия ўртасидаги чегара масаласини ҳал қилди

Фото: VSE42.Ru

Россия Конституцион суди (КС) Ингушетия ва Чеченистон ўртасида чегара ўрнатилишини Россия Федерацияси асосий қонунига мос келади, деб топди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, минтақалар ўртасида ҳудудлар билан тенг асосда алишиш тўғрисидаги келишув 26 сентябрь куни имзоланди. Чеченистон ва Ингушетия парламентлари ушбу ҳужжатни маъқуллади, лекин Ингушетия Конституциявий суди бундай келишувга эришиш учун референдум ўтказиш зарурлигини маълум қилди, шундан кейин мамлакат Конституциявий суди масалани кўриб чиқди.

«Ингушетия ва Чеченистон ўртасида чегара ўрнатиш тўғрисидаги келишув, шунингдек, Ингушетия Республикасининг уни мустаҳкамлаб қўйган қонуни Россия Федерацияси Конституциясига зид эмас», - дейилади суд ҳужжатларида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров уни подачи деб атаган ингушетиялик оқсоқол билан яккама-якка гаплашиб олганди.

Top