14:52 / 11.12.2018
22605

Ходимлари Тошкент пропискаси олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани хабар қилинганди.

Ҳужжатда қайд этилишича, марказ:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик ахборотлари мажбурий жўнатмалар реестрига;

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайганди.

Top