01:18 / 13.12.2018
18978

ЕЧЛ. ЦСКА сафарда "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Виктория Пльзень" "Рома"ни енгиб, Европа лигасига йўл олди

Фото: Getty Images

Чемпионлар лигаси G гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари ўтказилди. 

"Реал Мадрид" ўз майдонида ЦСКАни қабул қилиб, кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди – 0:3.

37-дақиқада Чалов ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб, Шенников ҳисобдаги фарқни оширди. 73-дақиқада Сигурдссон ҳам ўз ҳисобига 1та гол ёзиб, меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади. 

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида "Виктория Пльзень" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Майдон эгалари сафида Коваржик ҳамда Хори 1тадан гол урган бўлса, меҳмонларнинг ягона голи Ундер томонидан киритилди. 

Гуруҳда 12 очко тўплаган "Реал" 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2-поғонани 9 очко билан "Рома" банд қилди. 

7 очко тўплаган "Виктория Пльзень" эса ўзаро ўйинлар ҳисобига 3-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўл олган бўлса, ЦСКА эса гуруҳда сўнгги поғонани банд қилди. 

Реал Мадрид – ЦСКА 0:3

Голлар: 0:1 – 37 Чалов, 0:2 – 43 Шенников, 0:3 – 73 Сигурдссон.
Реал Мадрид – Куртуа, Вальехо, Марсело (Карвахаль, 74), Одриосола, Хавьер Санчес, Льоренте (Кроос, 58), Вальверде, Иско, Асенсио, Винисиус Жуниор, Бензема (Бэйл, 46).
ЦСКА –    Акинфеев, Родриго Бекао, Магнуссон, Шенников , Набабкин, Обляков (Кучаев, 89), Бистрович, Сигурдссон (Нисимура, 90), Влашич, Фернандес, Чалов (Эрнандес, 84).
Огоҳлантиришлар: Шенников (78), Вальверде (90).

Виктория Пльзень – Рома 2:1

Голлар: 1:0 – 62 Коваржик, 1:1 – 67 Ундер, 2:1 – 72 Хори.
Виктория Пльзень – Грушка, Гейда, Лимберски, Гавел, Губник, Прохазка, Грошовски, Чермак (Горшава, 82), Копиц (Петржела, 71), Коваржик, Хори (Ржезничек, 87).
Рома – Миранте, Манолас, Коларов, Сантон (Флоренци, 75), Маркано, Кристанте, Нзонзи (Пеллегрини, 80), Пасторе (Дзаньоло, 59), Ундер, Клюйверт, Шик.
Огоҳлантиришлар: Лимберски (22), Клюйверт (79), Пеллегрини (89).
Четлатиш: Пеллегрини (90).

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top