Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
Яримфинал йўлланмаси учун «Реал» «Сити» билан, «Арсенал» «Бавария»га қарши ўйнайди.
Бугун, 15 март куни УЕФАнинг Швейцариядаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 2023/2024 мавсуми чорак ва яримфинал босқичлари учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа асосий фаворитлар саналган «Реал» ва «Манчестер Сити»ни чоракфиналдаёқ ўзаро рақиб қилди, шунингдек, «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико» — «Боруссия» Д ҳамда «ПСЖ» — «Барселона» жуфтликлари ҳосил қилинган.
Шунингдек, жамоалар яримфиналдаги эҳтимолий рақибларини ҳам билиб олишди.
1/2 финал жуфтликлари:
- «Атлетико» / «Боруссия» Дортмунд – «ПСЖ» / «Барселона»
- «Арсенал» / «Бавария» – «Реал» / «Манчестер Сити»

Чоракфиналнинг дастлабки учрашувлари 9-10 апрел, жавоб ўйинлари эса 16-17 апрел кунлари бўлиб ўтади. Яримфинал баҳслари эса 30 апрел ва 1 май, жавоб баҳслари 7-8 май кунларига белгиланган.
Мавзуга оид
12:14 / 08.06.2026
Перес сайловда ғалаба қозонди
21:55 / 05.06.2026
«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда
12:04 / 04.06.2026
«Реал» тарихидаги асосий таҳдидни тўхтатиш керак». Пересни жангга чорлаган ким?
18:11 / 03.06.2026