14:44 / 13.12.2018
7675

«У менга қарши суиқасд тайёрламоқда». Венесуэла президенти Трампнинг маслаҳатчисини айблаб чиқди

Фото: AFP

Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни унга суиқасд уюштириш ва диктатура ўрнатиш мақсадида мамлакат ҳукуматини ағдариб ташлашни режалаштиришда айблади.

Мадуронинг фикрига кўра, режаларга Колумбия ва Бразилия ҳукуматлари ҳам алоқадор. Колумбияда, Венесуэла президентининг сўзларига кўра, ушбу режани амалга ошириш учун 700дан ортиқ ёлланма шахс тайёргарликдан ўтказилмоқда.

«Ишончим комилки, АҚШнинг ҳозирги маъмурияти, Жон Болтон Венесуэлани зўравонликларга тўлдириб ташлаш режасини шахсан ўз бўйнига олган», - деди Мадуро.

Жон Болтон
Фото: AFP

2018 йил августида Каракасдаги ҳарбий парад вақтида Николас Мадурога суиқасд юз берди. Расмийлар унга ичида портловчи моддалар бўлган дронлар билан ҳужум қилинмоқчи бўлганини маълум қилишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп «керак бўлса» Америка Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашувни «истисно этмаслиги» ҳақида айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва Россия кучаядиган бўлса, дунёда фалокат юз бериши тахмин қилинганди.

Top