19:27 / 18.12.2018
14253

НАТО Россияга ракеталар бўйича келишувни бажаришни бошлаш учун сўнгги имконият берилишини билдирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Россияга ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномани бажаришни қайтадан бошлаши учун сўнгги имкониятни беришини билдирди. Ташкилот буни 60 кун ичида амалга оширишга чақирмоқда.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россия мазкур шартномани бажаришга қайтиши учун икки ой борлигини билдирганди. У агарда бу ҳолат юз бермаса, Вашингтон шартномадаги мажбуриятларини тўхташини қўшиб қўйганди.  

НАТО бош котибининг сўзларига кўра, Россия SSC-8 ракеталари билан қуролланиш орқали мазкур шартномани бузган.  

Top