Light | 18:28 / 18.12.2018
36773
5 дақиқада ўқилади

Номи биз ўйлагандан ўзгача бўлган 17 та буюм

Ҳар бир майда буюмнинг ҳам ўз номи бор – аниқ ва қисқа. Муаммо шундан иборатки, у одатда тор доирадаги мутахассисларга маълум бўлади. Оддий одамлар эса “китобга солинадиган лентача” ёки “лаборант бармоқдан қон олиш учун фойдаланадиган буюм” каби бир неча сўзлардан иборат бирикмалардан фойдаланишига тўғри келади.

Ана шу каби буюм номлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишга қарор қилдик.

Фото: Depositphotos

1. Скарификатор

Баҳс бойлашимиз мумкинки, бир марта бўлса ҳам қон олишда қўлланиладиган буюм қандай номланиши ҳақида ўйлагансиз. Ана шу буюм скарификатор деб номланади.

Фото: Depositphotos

2. Шхера

Шхера — бу қўпол сўз эмас, бор-йўғи қоя ва ороллар ўртасидан ўтган тор бўғоз.

Фото: Depositphotos

3. Мегаскоп

Мегаскоп – заргарликда ўрнини бошқа анжомлар билан тўлдириб бўлмайдиган буюм. У катталаштирувчи ойнага эга бўлиб, у қадар йирик бўлмаган қимматбаҳо тошларни баҳолаш учун мўлжалланган.

Фото: Depositphotos

4. Слайдер

Кўпчилигимиз кийимларни қадайдиган бу мослама – зиппер эканини биламиз. Унинг устида юрадиган қулфнинг ҳам расмий номи бор. У слайдер деб аталади.

Фото: Depositphotos

5. Диастема

Тиббиёт ходимлари олд томондаги тишлар ўртасидаги ёриқни ана шундай атайдилар. У тиш қаторининг кўринишини анча хунуклаштиради. Умуман олганда, замонавий стоматология диастемани винирлар ёрдамида осонлик билан ниқоблаш имконини беради.

Фото: Depositphotos

6. Атомайзер

Пульверизаторли, атирни сақлаш учун мўлжалланган кичкина идиш айнан шундай номланади. Дўконларда бу каби буюмлардан атир ҳидини синаб кўриш мақсадида фойдаланилади. Йўл учун мўлжалланган шакли ҳам бор: оғир флаконни сумкада кўтариб юрмаслик учун атирнинг бироз қисмини атомайзерга қуйиб олинади.

Фото: Depositphotos

7. Постижер

Бу ғаройиб касб эгаси. У ўз иш вақтини табиий ва сунъий сочлардан париклар ишлаб чиқариш учун сарфлайди.

Фото: Depositphotos

8. Нёрдл

Нёрдл — тиш пастаси тюбики тагида қолган қолдиқлар. Айнан уни олиш учун тюбикни бор кучимиз билан охиригача бурашга тўғри келади.

Фото: Depositphotos

9. Мисофония

«Мисофония» сўзма-сўз таржима қилинганида «товушларни ёқтирмаслик» деб аталади. Бундай бузилишдан азият чекувчи одамлар баланд овоз чиқариб таом истеъмол қилаётганлар ва ҳатто нафас олаётганларга ҳам жаҳл қиладилар. Ўзга одамнинг аксириши, эснаши, хуррак отиши ва ҳатто тирноқ олиш вақтида қайчининг овозидан ҳам жазавага тушишлари мумкин.

Фото: Depositphotos

10. Ляссе

Ляссе бу – махсус лентача. У қимматбаҳо ва совға учун мўлжалланган нашрлар бетига қўйилади. Оддий хатчўпдан фарқли равишда у китобни тайёрлаш вақтида китобнинг ўзига маҳкамланади.

Фото: Depositphotos

11. Кенотаф

Кенотаф — бу бўм-бўш хотира мозори. Бундай ёдгорлик кўмиш имконсиз бўлганида (тана йўқотилган, ҳалок бўлиш жойи номаълум ва ҳ.к) каби вазиятларда ўрнатилади.

Фото: Depositphotos

12. Пендельтюр

Бу маятник илгакларда қимирлайдиган эшик бўлиб, у ҳаракат вақтида ва унга қарама-қарши равишда очилиши мумкин. Илгари бу каби конструкцияларни ковбойлар салунларида учратиш мумкин бўлган, ҳозирда кўпчилигимиз деярли ҳар куни метродан фойдаланганда айнан у орқали ўтамиз.

Фото: Depositphotos

13. Пантограф

Трамвай тепасидаги металл буюм қандай номланиши ҳақида ўйланган бўлсангиз керак. Симлар айнан унга маҳкамланади. Бу деталь «пантограф» деб номланиб, токни ўтказувчи вазифасини бажаради.

Фото: Depositphotos

14. Пеладофобия

Бу ном остида сочсиз қолишдан қўрқиш яширинган. Айнан ушбу асабий бузилиш айрим кишиларни бошидаги сочини деярли ҳар куни «қайта санаб чиқишга» мажбур қилади.

Фото: Depositphotos

15. Инсигния

Инсигния - бу қудрат ва ҳокимиятнинг ташқи белгилари (шоҳнинг ҳассаси, тахти, тожи, давлати).

Фото: Depositphotos

16. Кёрлер

Бу киприкларни бурашда қўлланиладиган митти анжом.

Сиз ҳам оддий буюмларнинг ғаройиб номларини биласизми?

Мавзуга оид