18:16 / 22.12.2018
5534

Хитой биринчи тажрибавий алоқа сунъий йўлдоши парвозини муваффақиятли амалга оширди

Фото: mignews.com.ua

Хитойда «Хунъюнь» лойиҳаси доирасида биринчи тажрибавий алоқа сунъий йўлдоши парвози муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, «Чанчжэн-11» ташувчи-ракетаси Цзюцюань космодромидан самога парвоз қилган.

Сунъий йўлдошни ишлаб чиқариш билан шуғулланган Хитой аэрокосмик фанлар ва техника корпорацияси 2022 йил охиригача 60 «Хунъюнь» сунъий йўлдошини орбитага учирмоқчи.

Кейинроқ уларга яна 200 та кичикроқ ҳажмдаги сунъий йўлдошлар қўшилади ва «Хунъюнь» суъний йўлдош алоқаси тизими шакллантирилади.

Аввалроқ Хитой коинот парвозлари сони бўйича АҚШ ва Россияни ортда қолдиргани хабар қилинганди.

Top