Жаҳон | 07:34 / 24.12.2018
15209
2 дақиқада ўқилади

Порошенко БМТнинг Қрим бўйича резолюцияларида Россия учун “аниқ сигнал”ни кўрганини айтди

Фото: РИА Новости / Николай Лазаренко

БМТ Бош ассамблеяси томонидан Қрим бўйича қабул қилинган резолюциялар Россия учун “аниқ сигнал” бўлиб хизмат қилади. Бундай фикрни Украина президенти Пётр Порошенко айтиб ўтди.

Порошенко Facebook’даги саҳифасида охирги ой давомида Бош ассамблея иккита муҳим ҳужжатни қабул қилганини таъкидлаб ўтган.

“Резолюциялар Россияга аниқ сигнал беради: халқаро ҳамжамият инсон ҳуқуқлари бузилиши ва босиб олинган яриморолнинг қуроллантирилишига кўнмайди”, деб ёзган Порошенко.

Таъкидланишича, Украина президенти Россияни “Қримни қайтаришга” ва Керчь бўғозидаги воқеадан кейин ҳибсга олинган денгизчиларни озод қилишга чақирган.

22 декабрда Украина томонидан таклиф қилинган, Қримда инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича резолюция қабул қилинди. 

18 декабрда эса Бош ассамблея Украинанинг Қрим яримороли ва Азов ҳамда Қора денгизлар ҳудудларининг қуроллантирилиши муаммоси ҳақидаги резолюцияни қабул қилганди. Ҳужжатда Қримда россиялик ҳарбийларнинг бўлиши Украинанинг миллий суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллигига зид келиши айтилган.    

Мавзуга оид