Жаҳон | 14:40 / 26.12.2018
4877
1 дақиқада ўқилади

Пекиндаги университет лабораториясида содир бўлган портлаш оқибатида уч талаба ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Ng Han Guan

Пекин транспорт университети лабораториясида кимёвий тажриба ўтказилаётган вақтда содир бўлган портлаш оқибатида уч нафар талаба ҳалок бўлди, деб хабар берди Пекин ёнғин хавфсизлиги бошқармаси. 

Хабарда айтилишича, портлаш талабалар лабораториялардан бирида тажриба ўтказаётган вақтда содир бўлган. Улар оқин сувларни тозалаш бўйича тажриба ўтказаётган бўлган. Тажрибада иштирок этган уч талаба портлаш натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа сабаб ва тафсилотларини аниқлаш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Мавзуга оид