Спорт | 09:20 / 27.12.2018
7525
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси қатор спорт федерациялари билан ҳамкорликка эришди

26 декабрь куни Миллий Олимпия Қўмитасида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти ва Ўзбекистон қиличбозлик, сув спорти, йилқичилик ва от спорти, ўқ отиш ва енгил атлетика федерациялари раҳбарлари иштирокидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда юқорида номлари келтирилган федерациялар мураббийлари ҳам иштирок этишди. Тадбирдан мақсад – замонавий бешкураш спортининг таркибий қисмига кирувчи спорт турлари федерациялари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишни йўлга қўйиш. 

Таъкидлаш жоизки, замонавий бешкураш Олимпия спорт тури ҳисобланади ва қиличбозлик, сузиш, от спорти, ўқ отиш ва кросс югуриш спорт турларини ўз ичига жамлайди.

Учрашув Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев томонидан ташкил қилинган. Б.В.Газиев ушбу лавозимга сайланганига қисқа вақт бўлганига қарамай, ўзининг 60 кунлик иш режасини ишлаб чиқди ва шу кунгача бу ишларнинг ярмини бажаришга ҳам муваффақ бўлди.

Тадбирда ҳар бир федерация вакили Ўзбекистон замонавий бешкураш спорт турини ривожлантиришга ҳисса қўшишга доир фикрларини билдирди. Тажрибали мураббийлар ҳам ўз маслаҳатларини беришди. Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбарияти Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бош котибига 2019 йил 15 январгача йўл харитасини ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди. Йўл харитаси мураббийлар ва спортчиларнинг тўғри йўналишда фаолият юритишига ёрдам беради.

Учрашув якунларига кўра, федерациялар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик бўйича меморандум имзоланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид