09:47 / 04.01.2019
7445

Бразилия янги президенти мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини жойлаштиришга тайёр

Фото: REUTERS

Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг маҳаллий телевидение эфирида маълум қилишича, Америка ҳукумати билан Бразилияда АҚШ ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

У мамлакатда Америка ҳарбий базаси қандай шартда пайдо бўлиши мумкин эканлигига аниқлик киритмаган.

2019 йил 1 январь куни Болсонару Бразилия президенти лавозимига киришди. Давлат раҳбарининг популистик баёнотлари сабабли, Болсонаруни кўпинча Америка етакчиси Дональд Трамп билан таққослашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ироқда иккита ҳарбий база қурмоқчи эканлиги хабар қилинганди.

Top