Ўзбекистон | 20:01 / 07.01.2019
15951
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар яширин тарзда олиб кирилаётган 5 миллиард сўмлик телевизорларни аниқлашди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдорда телевизорларни яширин тарзда олиб кирилаётгани фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берган. 

Маълум қилинишича, Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган «Синтетик ип»​ товарлари бўлиши керак эди.

«Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланди»​, –​ дейилади 
қўмита хабарида. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид