Тошкент вилоятида автомобиллардаги газ баллонлари бўйича махсус рейд ўтказилди
Тошкент вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмалари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 январь куни махсус рейд амалга оширилди.
Ўтказилган рейдда асосий эътибор, транспорт воситаларининг техник ҳолатига, шунингдек ўрнатилган газ баллони ва мосламалари, уларнинг тегишли ҳужжатлари мавжудлигига қаратилиб амалдаги қоидаларга риоя қилмаган жами 194 нафар ҳайдовчига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Жумладан, 45 та ҳолатда транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги ёки газ баллонига тегишли ҳужжатлари ёнида мавжуд бўлмаганлиги, 49 та ҳолатда транспорт воситасини техник носоз ҳолда бошқариш, 12 та ҳолатда эса ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган ҳолда транспорт воситасини ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаган ҳолда бошқариш қолганлари эса бошқа кўринишдаги қоидабузарликларни ташкил этади.
Мисол учун, Ўртачирчиқ туманида яшовчи ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасига тегишли рухсатсиз газ баллони ўрнатганлиги, Тошкент туманида яшовчи ҳайдовчи Х.Х бошқарувидаги “Ваз-2106” русумли транпорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги, Бекобод туманида яшовчи ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситасига ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган туманга қарши чироқлар билан қўшимча равишда ўзбошимчалик билан жиҳозлаб олганлиги аниқланди.
Ўз ўрнида, ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилиш лозимлигини, хавфсизлик масалаларига беэътибор бўлмасликни қоидабузарлик ёки эътиборсизликнинг катта ёки кичиги бўлмаслигини эслатиб ўтамиз.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024
Ўзбекистонга 3 метрлик бўғма илонни олиб кирмоқчи бўлган бўлган шахс тўхтатиб қолинди
13:14 / 12.09.2024