19:00 / 13.01.2019
16337

Осиё Кубоги. Энг йирик ҳисоб ва илк покер КХДР ва Қатар ўйинида рўй берди

Осиё Кубогининг E гуруҳида иккинчи турнинг яна бир учрашуви бўлиб ўтди.

Қатар КХДР дарвозасига 6та гол йўллади. Голларнинг 4таси қатарликлар ҳужумчиси Алмуиз Али ҳисобига ёзилди. Буалим Хухий ва Абдулкарим Ҳассан биттадан голга муаллифлик қилишди.

Эндиликда Али турнир тўпурарига айланди. У ўтган турда Ливан дарвозасига ҳам битта гол йўллаганди ва энди унинг ҳисобида 5та гол мавжуд.

Қайд этиш керакки, бу турнирдаги энг йирик ҳисоб бўлиб турибди. Бунгача энг йирик ҳисоб Эрон ва Яман учрашувида қайд этилганди (5:0).

Бу йирик ғалабадан кейин Қатар муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди, КХДР катта эҳтимол билан турнирни  эрта тарк этади.

Бундан аввалроқ ушбу гуруҳда Саудия Арабистони Ливанни мағлуб этиб (2:0), нимчорак масаласини ҳал қилганди.

Охирги турда Қатар ва Саудия Арабистони терма жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун майдонга тушишади.

Осиё Кубоги
Гуруҳ босқичи
2-тур
КНДР – Қатар 0:6
(0:3, 0:3)
Голлар: 0:1 – 9 Али, 0:2 – 11 Али, 0:3 – 43 Хухий, 0:4 – 55 Али, 0:5 – 60 Али, 0:6 – 68 Ҳассан.
КНДР – Ри Мен Гук, Ким Сон Ги (Ри Дон Иль, 77), Сим Хен Чжин, Ким Чхоль Бом, Ким Ген Хун, Ким Ен Иль (Ри Хек Чхоль, 43), Ли Иль Чжин, Ри Ин Чхоль, Чжон Иль Гван, Пак Кван Рен, Рим Кван Хек (Ри Ен Чжик, 63).
Қатар – Саъд Ал-Шиб, Бассам Ао-Ровий, Абдулкарим Ҳассан (Акрам Афиф, 80), Педру Корреа (Ҳамид Исмоил, 74), Буалим Хухий, Ториқ Салмон, Абдулазиз Хотам, Ассим Мадибу (Аҳмад Фотиҳий, 71), Акрам Афиф, Алмуиз Али, Ҳассан ал-Ҳайдос.
Огоҳлантиришлар: Ҳассан (7), Ри Ин Чхоль (13), Чжон Иль Гван (17), Ли Иль Чжин (17), Ким Ен Иль (39), Пак Кван Рен (54).
Четлатиш: Чжон Иль Гван (90).

Top