Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар Ўзбекистонда энергетика лойиҳаларида иштирокини кенгайтиради
Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Nebras Power компанияси бош ижрочи директори Халид Жоло билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида ушбу компания билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Бош ижрочи директор Халид Жоло Nebras Power компанияси учун Ўзбекистонда яратиб берилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.
Музокаралар якунида амалга оширилаётган лойиҳаларни тезлаштириш ва янги режаларни ишлаб чиқиш мақсадида Nebras Power компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ишчи сафарини ташкил қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Nebras Power компанияси 2014 йилда ташкил этилган. Компания энергетика соҳасида Қатарнинг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. У 10 дан ортиқ давлатларда қуввати 6,8 ГВтга тенг 22 та лойиҳани амалга оширган. Корхона активлари 2,4 миллиард АҚШ долларига тенг. Ҳозирги кунда мазкур компанияда салкам 5 минг кишининг бандлиги таъминланган.
Мавзуга оид
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
12:18 / 23.05.2026