Ўзбекистон | 12:28 / 16.01.2019
3747
1 дақиқада ўқилади

Президент MUIC резидентларини IT’даги ислоҳотларга жалб этиш ҳақида топшириқ берди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентларини Ўзбекистондаги ислоҳотларга жалб қилиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Spot президент томонидан имзоланган фармонга асосан хабар қилмоқда.

Хусусан, мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бирига «Электрон ҳукумат» соҳаси ва «Рақамли Ўзбекистон-2030» дастури доирасидаги лойиҳаларга резидентларни мажбурий жалб қилиш айланди.

Бундан ташқари, MUIC резидентлари бундан буён ушбу дастурлар доирасида лойиҳа бажарувчиларини танлашда устуворликка эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолияти янада такомиллаштирилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид