18:23 / 18.01.2019
27040

ОАВ: Чеченистондаги 158 нафар йирик амалдорнинг учдан бири Рамзон Қодировнинг қариндошлари, 23 фоизи ҳамқишлоқлари

Фото: Саид Царнаев / РИА Новости

BBC рус хизматининг 2018 йилдаги маълумотларига кўра, Чеченистондаги 158 нафар йирик амалдорларнинг учдан бири Рамзон Қодировнинг бевосита қариндошлари, 23 фоизи ҳамқишлоқлари, 12 фоизи эса яқин дўстларидир.

Жумладан, Қодировнинг 5 нафар қариндошлари республика раҳбари администрациясида, 8 нафари ҳукумат таркибида, 5 нафари парламентда фаолият юритади. Шунингдек, Чеченистоннинг Москвадаги ва хориждаги вакилликлари, спорт ва диний ташкилотларида раҳбариятида ҳам Рамзон Қодиров қариндошлари бор.

Чеченистон ташқи алоқа, матбуот ва ахборот вазири Жамбулат Умаровнинг фикрича, бу ҳолат коррупцияни келтириб чиқармайди, аксинча коррупцияга қарши курашишда ёрдам беради

Top