Спорт | 11:22 / 31.01.2019
13320
2 дақиқада ўқилади

Эдин Жеко ҳакамнинг юзига туфлагани учун майдондан четлатилди

«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко ҳакамга туфлагани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

32 ёшли ҳужумчи Италия кубоги чорак финалида «Фиорентина»га қарши кечган ўйиннинг 72-дақиқасида бош ҳакам Жанлука Маньяниеллонинг юзига туфлагани учун майдондан четлатилди.

Ушбу ҳолат ўйин протоколига қўшилган тақдирда босниялик Эдин жиддий жазога тортилиши эҳтимолга яқин.

Football Italia`нинг аниқлик киритишича, Италия кубоги алоҳида мусобақа саналади ва шу боис Жеко дисквалификация қилинган тақдирда ҳам жазо А Сериядаги иштирокига таъсир этмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» «Фиорентина»га 1:7 ҳисобида ютқазиб, кубокдаги юришини тўхтатди.

Мавзуга оид