Фан-техника | 01:11 / 06.02.2019
48386
2 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг яхши автомобили унвони учун асосий даъвогар машиналар маълум қилинди 

“Дунёнинг йил автомобили” мукофотини олиш учун 10 финалчи маълум бўлди. Ушбу моделлар ҳакамлар ҳайъати томонидан 40 та даъвогар модел ичидан танлаб олинди. Ғолиб эса  17 апрелда Нью-Йоркдаги моторшоуда эълон қилинади.

Дунёнинг энг яхши машинаси учун қуйидаги моделлар даъвогарлик қилмоқда: Audi e-tron, BMW 3-Series, Ford Focus, Genesis G70, Hyundai Nexo, Jaguar I-Pace, Mercedes-Benz A-Class, Suzuki Jimny, Volvo S60/V60 ва Volvo XC40.

Январда Genesis G70 АҚШдаги энг яхши енгил автомобиль деб тан олинган. Volvo XC40 эса 2018 йилда “Европада йил автомобили”, “Японияда йил автомобили” ва “Аёллар йил автомобили” танловларида ғолиб бўлган.

Бундан ташқари, Нью-Йоркдаги автосалонда яна 5 та йўналиш: “Люкс автомобил”, “Спорткар”, “Шаҳар автомобили”, “Яшил” автомобил” ва “Энг яхши дизайн” бўйича ғолиблар аниқланади.

Қуйида ушбу йўналишлар бўйича асосий даъвогарлар келтирилган:

“Люкс автомобиль”: Audi A7; Audi Q8; BMW 8 Series; Mercedes-Benz CLS; Volkswagen Touareg;
“Спорткар”: Aston Martin Vantage; BMW M2 Competition; Hyundai Veloster N; McLaren 720S; Mercedes-Benz AMG 4-door Coupe;
“Шаҳар автомобили”: Audi e-tron; Honda Clarity Plug-In Hybrid; Hyundai Nexo; Jaguar I-Pace; Kia Niro EV; 
“Яшил” автомобиль”: Audi A1; Hyundai AH2/Santro; Kia Soul; Seat Arona; Suzuki Jimny;
“Энг яхши дизайн”: Citroen C5 Aircross; Jaguar E-Pace; Jaguar I-Pace; Suzuki Jimny; Volvo XC 40.

2018 йилда “Дунёнинг йил автомобили” номига Volvo XC60, 2017 йилда Jaguar F-Pace, 2016 йилда Mazda MX-5 моделлари сазовор бўлганди.

 

Мавзуга оид