11:45 / 12.02.2019
11274

Азиз Носиров ТИВдаги бошқармага раҳбар бўлди. У ШҲТ бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасининг янги тайинланган бошлиғини таништирди.

Ушбу лавозимга илгари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган Азиз Носиров тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавҳар Изомов ТИВ Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Top