13:06 / 12.02.2019
10608

Хайрия: Ҳиндистонда шифо илинжида юрган Ҳамидуллоҳ оғир аҳволда. Унга қўшимча маблағ зарур бўлмоқда

2018 йил 19 ноябрида ҳамда 2019 йил 8 январь куни «Хайрия: Ҳамидуллоҳ юраг порогидан азият чекмоқда – унга ёрдам берайлик!» сарлавҳали хайрия мақоласи эълон қилинди.

Унда Фарғонанинг Бешариғидан бўлган жажжи Ҳамидуллоҳ юрак порогининг кам учрайдиган туридан азият чекаётгани, Ўзбекистонда жарроҳлик амалиёти амалга ошириш имкони мавжуд бўлмагани боис, Ҳиндистонда даволаниши мумкинлиги ҳақида сўз борган эди. 

Шундан сўнг, саховатпеша сиз азизларнинг катта-кичик ёрдамингизда зарур маблағ йиғилди ҳамда Ҳамидуллоҳ Ҳиндистонга отланди. Бугунги кунда, гўдакнинг ота-онаси бизга маълум қилишича, у жарроҳлик амалиётидан муваффақиятли ўтган. Бироқ аҳволи қайтадан ёмонлашиб қолганлиги сабабли реанимация бўлимига ётқизилган. Эндиликда муолажалар учун яна бир муддат Ҳиндистонда бўлишади. Оиланинг яшашига ва дори дармонларига маблағи тугаганлигини бизга маълум қилишди.

 

Саховатпеша азиз юртдошлар! Шу оиланинг ташвиши аришида, жажжи бир ватандошимиз шифо топишида, мурғак қалби ором олишида ўзимизнинг катта-кичик ҳиссамизни қўшайлик. Эҳсон ишига барчамиз жам бўлиб, бош қўшайлик!

Бобоев Мағрубжон (отаси) +99890 947 78 80  PAYME, CLICK, AGROBANK Тошкент шаҳар филиали

Пластик карточка рақами: 8600 0412 7646 2307

МФО: 00394

ИНН:  201200124      

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top