23:01 / 13.02.2019
16245

Ўзбекистон евробонддан кутилгандек натижа олмоқда

Ўзбекистон евробондларига талаб кутилганидан юқори бўлмоқда, деб ёзади Reuters

Ҳукумат 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида евробондлар чиқаришни режалаштираётган бир пайтда, евробондга бўлган талаб Лондон биржасида кескин ортиб кетган. Ўзбекистон томони Лондон вақти билан соат 12:15га келиб, талабнинг кўплигини инобатга олиб, 5 йиллик облигациялар нархини 5,0—5,125 фоизга, 10 йиллик облигациялар нархини эса 5,625—5,75 фоизга туширган.

«Аммо ҳукумат очиқ ва шаффоф сиёсатни намойиш этиши, барчанинг ишончини шу йўл билан қозониши керак», – деб таъкидлаган биржа бошқарувчиларидан бири.  

Ҳукумат режасига кўра, 5 ва 10 йиллик 500 миллион доллардан жами 1 миллиард долларлик бондлар реализация қилиниши кутилаяпти. Молия вазири Жамшид Қўчқоровга кўра, 2020 йилга қадар яна бондлар муомалага киритилади. 

Маълум қилинишича, пасайтирилган нарх бўйича Ўзбекистон облигацияларига талаб 8,5 миллиард доллардан ошиб кетди.

Top