18:07 / 14.02.2019
11427

Сергели метроси қурилишининг умумий қиймати 82,6 млн доллар деб баҳоланди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 82 млн 656,7 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 47 млн 556,7 минг доллар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 35 млн 100 минг доллар ажратилади.

Аввалроқ Тошкент метросининг Юнусобод линияси қурилиши 103,8 млн АҚШ долларига, Сергели метро линиясининг қурилиши 91,6 миллион долларга баҳолангани хабар қилинганди.

Сергели метро йўналишини 2020 йилда ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, умумий узунлиги 6,9 кмни ташкил этади.

Top