Жамият | 19:12 / 07.03.2019
11286
4 дақиқада ўқилади

Афсонавий «mudo concept» совғалар дўкони энди Ўзбекистонда!

5 март куни Туркиянинг дунёга машҳур «mudo concept» дўконлар тармоғи Ўзбекистонда ўзининг илк филиалини очди.

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчасида жойлашган мазкур дўкон очилиш маросимида иштирок этган Kun.uz мухбири шу ҳақда хабар берди.

Маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, турли соҳалардан нуфузли шахслар, йирик тадбиркорлар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Дунёга машҳур «mudo concept» ҳақида 

«mudo concept» дўконига дастлаб 1964 йилда туркиялик дўстлар – Мустафо Тавивоглу ва Доган Гюрун томонидан асос солинган. 

Мазкур бренд дўкон Туркияда ишлаб чиқарилган 38 мингдан ортиқ сифатли маҳсулотлар, жумладан, уй ва идора учун сифатли мебеллар, ошхона ва ҳаммом аксессуарлари, декор, идиш-товоқ, ёриткичлар, декоратив ва шахсий аксессуарлар, тўқимачилик буюмларини ҳар бир мижоз истакларига алоҳида ёндашув асосида тақдим этади.

Ўтган йиллар давомида «mudo conсept» совғаларнинг глобал чакана бозорида етакчи брендлардан бирига айланди. Совғалар дўкони бугунги кунда жаҳон мода йўналишларини акс эттирувчи маҳсулотларни ўзида ифодалайди.

Маҳсулотлар ҳақида

«mudo conсept» дўконида таклиф этилаётган маҳсулотлар Европа нақш анъанаси тўпламлари ва тарихий ўзгаришларини ўзида акс эттиради.

«mudo conсept» дўкони ҳар қандай нозик дид эгаларининг хоҳишларига мос тушувчи сифатли мебеллар тўпламини сизга таклиф этади. Дўкон кўргазмасидаги мебеллар ёғоч, ёнғоқ, эман, қарағай ва бошқа сифатли материаллардан тайёрланади.

Металл буюмлар эса зангламайдиган пўлат ва темирдан ишланади. Дўкон ўз кўргазмасидаги маҳсулотларнинг экологик тоза маҳсулотлардан тайёрланишига алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, маҳсулотларнинг кўпгина нусхалари чекланган миқдорда тақдим этилади. 

Дўкон кўргазмасида сизга таклиф этиладиган ёритгичлар тўпламларининг қизиқарли кўриниши кенг ассортимент билан уйғунлаштирилган. Ёриткич тўпламларидаги ўзига хос дизайнга эса турли мамлакатларнинг қизиқарли шаклдаги географик жойлашуви илҳом берган. 

«mudo conсept» дўконидаги ҳаммом аксессуарлари тўплами ҳам хилма-хиллиги ва ўзининг сифати билан ҳар қадай нозик дидли харидор истакларига мос келади. 

Шунингдек, «mudo conсept» дўконида хонадонингизнинг ички тасвирини тўлдириш учун ёғоч, керамика, шиша, металл, гуруч ва бошқа маҳсулотларидан ишланган минглаб турдаги ноёб буюмлар мавжуд. Ушбу буюмлар дизайнерлик оламининг энг нозик намуналарини ўзида жамлаган.

Бундан ташқари, мазкур совғалар дўконида сиз сифатли турк гиламлари, ёстиқ ва чойшаблар ҳамда тўқимачилик буюмларини ҳам учратишингиз мумкин. 

 «Уй ва ҳаёт учун ҳамма буюмлар» шиори остида ишлаб келаётган «mudo conсept»да сиз ушбу фалсафага мос тарзда «ҳамма нарса»ни учратасиз. mudo фалсафасини тушуниш учун эса дўконга камида бир марта ташриф буюришингиз керак. Бунда сиз ўзингизни тарихий буюмлар бус-бутунлигича сақланаётган музейга тушиб қолгандек ҳис қилишингиз аниқ.

Дўкон очилиш маросимида иштирок этганлар икки қардош давлат - Туркия ва Ўзбекистоннинг мустаҳкам алоқалари янада ривож топишига тилак билдиришди. 

 

Маросим учун тайёрланган махсус кечки базм ва саҳна чиқишлари эса меҳмонларга яхши кайфият улашди.

Агар сизда ҳам дўкон кўргазмасидаги аксессуарлар билан танишиш ва харид истаги пайдо бўлган бўлса:

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Нурафшон кўчаси

Мўлжал: «TRK Riviera» уй-жой комплекси

Телефон: (+998) 99-000-60-60

Реклама ҳуқуқи асосида