08:10 / 10.03.2019
10738

Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига бошлиқ тайинланди

Ҳукумат қарори билан Дониёр Аҳмедов Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темирйўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар бермоқда.

Инспекция давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темирйўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.

Бундан аввалроқ Толиб Эгамбердиевич Улжаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Top