Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилди
Бунгача аёллар фақатгина йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин эди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда аёллар автобусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги тегишли қарорига мувофиқ ҳукуматнинг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори 2-иловаси 27-банди ҳамда 3-иловаси 5-банди ўз кучини йўқотган.
Мазкур нормаларда аёлларни «BC» ва «D» тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги кераклиги белгиланганди. Яъни, бугунгача аёллар фақатгина йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмайдиган автобусни ҳайдовчи сифатида бошқариши мумкин эди.
Эндиликда аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:
- юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;
- йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.
Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланган. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилган.
Қайд этилишича, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.
Мавзуга оид
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
09:42 / 20.12.2025
34-сонли автобус йўналиши ҳаракат схемасига ўзгартириш киритилди
13:38 / 15.12.2025
Ўзбекистонда аёллар орасида саратон кўпаймоқда: кўкрак ва бачадон бўйни саратони етакчи ўринда
23:01 / 13.12.2025