23:15 / 11.03.2019
13056

Телевизордан воз кечиш ва тўйимли нонушта соғлиқ гарови эканлиги айтилди

Фото: William J Sisti / Wikipedia

Афина миллий университети олимларининг таъкидлашича, соғлом бўлиш учун мунтазам равишда нонушта қилиш ва телевизор кўрмаслик лозим. Бундай режим қон томирлари эластиклигини сақлаб қолади ва артерияларда чўкиндилар пайдо бўлиши хавфини камайтиради. Бунинг натижасида юрак-томир касалликлари ривожланиши имконияти камаяди.

40-99 ёшли кўнгиллилар жалб қилинган ҳолда ўтказилган тадқиқотнинг кўрсатишича, агар одам телевизорни ҳафтасига 21 соатдан кўпроқ кўрган бўлса, унинг артерияларида ёғ қатламлари ҳосил бўлиши имконияти 7 соат кўрган одамникидан 2 баробар кўпроқ бўлар экан. Бу эса кам ҳаракат турмуш тарзи хавфли эканини яққол кўрсатади.  

Тадқиқот, шунингдек юқори энергетик нонушта (пишлоқ, нон, тухум, ёрма) истеъмол қилиш нонуштадан умуман воз кечиш ёки енгил нонушта қилишга нисбатан соғлом томирлар билан боғлиқ бўлганинини кўрасатган.

Top