12:48 / 11.03.2019
7625

Япония 2018 йилда саёҳатлар учун энг яхши мамлакатга айланди, бунинг 15 сабаби бор

Токио – сайёрамиздаги энг кўп таассурот уйғотувчи жойлардан бири, бироқ бу умрингиз давомида бир марта бўлса-да ташриф буюришингизга арзийдиган Япониядаги ягона жой эмас.

Ороллар, муқаддас қадамжолар, бутун дунёга донғи кетган ошхона ҳамда бетакрор ва гўзал манзаралар, буларнинг бари саёҳатлар учун ажойиб танлов. 2018 йилда жаҳондаги обрўли саёҳат нашрларидан бири Японияни сайёҳлар мамлакати деб атагани ҳам бежиз эмас.

Бу йил ҳам бу борада катта ўзгариш бўлмаса керак. Бу ғаройиб, назокатли ва бетакрор давлат ашаддий сайёҳлар учун ўз долзарблигини йўқотмайди. Келинг, самурай ва сакуралар мамлакати қай даражада гўзал эканига яна бир бор назар соламиз.

Токиодан Киотога поездда отланинг ва йўл давомида Фудзи тоғи манзараларидан баҳра олинг.

Баҳор фаслида сакура гуллагани муносабати ўтказиладиган фестивалда иштирок этинг.

Одамлардан кўра мушуклар кўпроқ бўлган оролга ташриф буюринг.

Киотодаги бамбук оролини ҳеч қачон унутмайсиз.

Камакурадаги Буюк Буддани томоша қилинг.

Киотодаги Фусими Инари Тайся бўйлаб саёҳат қилинг.

Япон ўрмонида сайр қилинг.

Роппонги Хиллздаги замонавий санъатдан баҳра олинг.

Гавжум Такешита кўчасида юринг.

Такешита кўчасидан у қадар узоқ бўлмаган Мэйдзи ибодатхонасида вақт ҳақида унутинг.

Будда катта залига ўз кўзларингиз билан назар солинг. У қачонлардир дунёдаги энг катта ёғоч бино бўлган.

Токиода шаҳридаги Акихабарада япон поп-маданияти билан танишинг.

Гиблидаги музейга бориб, ўзингизни хурсанд қилинг.

1300 йиллик меҳмонхонада жойлашган табиий қайноқ манбаларга шўнғинг.

Чиройли манзаралар, машҳур музейлар – Хаконэ тоғ шаҳрига борсангиз, кун бўйи шулар билан банд бўласиз.

Top