Ўзбекистон | 07:34 / 26.04.2024
1607
1 дақиқада ўқилади

Икки ойда 850 минг ўзбекистонлик туристик мақсадда хорижга чиққан

Туристик мақсадда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этган.

2024 йилнинг январ-феврал ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган.

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, сафарга чиққан ўзбекистонликларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 0-18 ёш — 110,4 минг нафар;
  • 19-30 ёш — 148,8 минг нафар;
  • 31-55 ёш — 425 минг нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид